Афғонистон президенти Ашраф Ғани Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ўзбек халқига ва марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди ҳамда унинг икки мамлакат муносабатларидаги ўрни беқиёс бўлганини таъкидлади. Унинг сўзлари Sputnik томонидан келтирилган.

"Марҳум президент нафақат Афғонистон билан икки томонлама муносабатларда, балки минтақадаги ўзаро муносабатлар йўлга қурилишида муҳим ишларни бажарганди", — дея Ғанининг сўзларини келтирган агентлик.

Афғонистон президенти Самарқанддаги дафн маросимида иштирок этди.