Apple компанияси 7 сентябрда App Store дастурлар дўконини эски ва ишламайдиган дастурлардан тозалашни бошлашини маълум қилди.
Дўкон маъмурияти барча тоифадаги дастурларни улар соз ишлаётгани, тавсияларга тўғри келиши ва эскириб қолмаганига ишонч ҳосил қилиш учун текширади. Компанияда очилмайдиган дастурлар дарҳол ўчирилиши айтилди. 
Агар мос келмасликлар аниқланса App Store раҳбарияти бу дастурлар эгаларига хатоларни тузатиш учун 30 сентябргача вақт беради.
Компанияда таъкидланишича, App Store’дан дастурларнинг ўчирилиши фойдаланувчиларнинг қурилмаларига ўрнатилган дастурларга таъсир қилмайди.