Грузия давлат раҳбари Георгий Маргвелашвили Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. 

"Ўзбекистон Президенти жаноб Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзиямни изҳор қиламан. Жаноб Ислом Каримов энг қийин даврда мамлакатни бошқариб, Ўзбекистон унинг етакчилигида сезиларли тараққиёт ва фаровонликка  эришди. Президент оиласи ва Ўзбекистон халқига Грузия халқи ва шахсан ўз номимдан ҳамдардлик билдираман. Ишонаманки, Ислом Каримов номи тарихда ўзининг муносиб ўрнини эгаллайди", — дейилади президентнинг расмий сайтида эълон қилинган хабарда.