Ҳиндистон президенти Пранаб Кумар Мукержи Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

"Мен Ўзбекистон президенти Ислом Каримов жаноби олийларининг вафоти ҳақидаги хабардан чуқур қайғуга тушдим. Мен марҳумнинг яқинларига, Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига чуқур ҳамдардлигимни билдираман", деган унинг Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошевга йўллаган таъзияномасида.

Пранаб Кумар Мукержи Ислом Каримов Ҳиндистонда катта ҳурмат-эътиборга сазовор эканини қайд этган. Унинг 2011 йилги Ҳиндистонга ташрифи икки мамлакат муносабатлари стратегик даражага кўтарилганини таъкидлаган.

"Унинг бошқаруви даврида Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий соҳада улкан ривожланишларга эришди. Ислом Каримовнинг сиёсати мамлакат халқининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган", дея қўшимча қилган президент.