Қозоғистон бош вазири Карим Масимов Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг дафн маросимида иштирок этиш учун Самарқандга келади.

"Ўзбек халқи билан биргаликда қайғудамиз. Давлат раҳбари топшириғига биноан Самарқандга учаман", деган Масимов инстаграмдаги саҳифасида.

Бундан олдинроқ, Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошевга Президент Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирганди. 

Ўзбекистон раҳбарининг дафн маросими 3 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.