Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматулла Йўлдошев, бутун Ўзбекистон халқи ҳамда марҳумнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда Беларусь раҳбари сайтида хабар қилинди.

У Беларусь Ўзбекистон президентининг вафоти тўғрисидаги қайғули хабарни чуқур андуҳ билан қарши олганини таъкидлаган.

«Ўзини халқига ва давлатига хизмат қилишга бағишлаган ёрқин етакчи ҳаётдан кетди. Ватандошлари ва бутун дунёдаги дўстлари Ислом Каримовни мустақил Ўзбекистоннинг шаклланиши билан бевосита боғлиқ бўлган атоқли сиёсий ва ижтимоий арбоб сифатида хотирлайди», — деган Лукашенко ўз таъзияномасида.