Туркия номидан Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовнинг дафн маросимида бош вазир ўринбосари Туғрул Туркеш иштирок этади. Бу ҳақда Анадўлу агентлиги хабар берган.

1991 йилда Ўзбекистон мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган Туркия Ислом Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган илк давлат ҳам бўлди.

Бош вазир ўринбосари айни паллада Тошкентга етиб келгани айтилган.

Маълумот учун, Туркеш Туркия ҳукуматининг турк халқи ва турк ишлари бўйича хориждаги вакили ҳам ҳисобланади.