Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси бутун дунё бўйлаб Galaxy Note 7 смартфонларини янгисига алмаштириб беради, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 
Компания маълумотларига кўра, айни вақтгача сотилган барча қурилмалар янгиларига бепул алмаштириб берилади.  
Аввалроқ Samsung компанияси Galaxy Note 7’даги нуқсонларни аниқлаш учун уни сотишни тўхтатгани маълум қилинганди.