Туркиянинг Ван ва Мардин вилоятларида Курдистон ишчи партияси аъзолари билан ҳукумат армияси ўртасидаги тўқнашувларда 11 ҳарбий ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги.   

Таъкидланишича, уч нафар ҳарбий Ван вилоятидаги Даргечита блокпостига ҳужум вақтида, яна 8 ҳарбий Мардин вилоятининг тоғ ёнбағирларидаги тўқнашувларда ҳалок бўлган. 

Ўз навбатида Туркия армияси Курдистон ишчи партиясининг 33 аъзосини йўқ қилди, яна 30 нафар жангари турли жароҳатлар олган.