Ўзбекистонда 3 сентябрь куни мамлакат президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан 3 кунлик мотам эълон қилинади.

Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг Президент Ислом Каримовнинг вафот этгани тўғрисидаги ахбороти жума куни кечқурун барча теле ва радио каналлар орқали бир вақтда эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти билан видолашув маросими 2016 йил 3 сентябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.