Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан мотам сифатида байроқларни тушириб қўйди.

Байроқнинг ўзи қора мотам тасмаси билан ўраб чиқилди.   

Шунингдек, элчихона биносига иккинчи кириш жойидаги байроқлар ҳам қора тасма билан ўраб чиқилган.

Элчихона олдидаги вазият осойишта, ҳеч қандай кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилмаган.