Россия давлат раҳбари Владимир Путиннинг президент Ислом Каримов билан видолашиш учун шахсан ташриф буюриш имконияти кўриб чиқилган, аммо Россия президентининг тиғиз иш тартиби бунга имкон бермаган. 

Бу ҳақда, РИА «Новости» агентлиги Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков баёнотига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

«Иш жадвали сабаб бора олмайди. Пленар кенгашда маъруза қилмаса бўлмайди. Бу ердан Самарқандга 7 соатдан ортиқ мобайнида парвоз қилиш билан вақтига етиш мушкул. Турли вариантларни кўриб чиқдик», — деган Песков.

Унинг сўзларига кўра, Путиннинг Каримовни дафн қилиш маросимига шахсан ташриф буюриш масаласи кўриб чиқилган.