Alibaba компанияси раҳбари Жек Ма CNN телеканалига берган интервьюсида жаҳон савдоси жараёни тўхташи ортидан урушлар юз бериши мумкинлигини айтди.
"Биз глобаллашув йўлидан боришимиз керак. Глобаллашув – бу яхши. Савдо тўхтаганда, уруш бошланади", деб айтди Ма.
Ма АҚШдаги президентлик сайловларидан кейин бутун дунё бўйлаб глобаллашувга қарши кайфиятлар камайишига умид билдирди.