Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 5 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан  секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 16-18, кундузи 32-34 даража иссиқ бўлади.

  Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

  Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 17-22,  кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

  Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 16-21, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

  Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.     

  Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан  секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади.    Кечаси 16-21, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

  Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 8-13, кундузи 19-24 даража иссиқ бўлади.