Туркияда, Анталия қирғоқлари яқинида Kurt-C сайёҳлик кемаси ҳалокатга йўлиқди. Маҳаллий манбаларнинг ёзишича 84 киши қутқарилган, 33 йўловчи жароҳатланган, 2 киши бедарак кетган.

Аnadolu Ajansı кема ҳалокати тасвирларини намойиш этган.

Kurt-C бир кунлик турни амалга ошираётганди. Ёмон об-ҳаво шароити туфайли кема капитани саёҳатни муддатидан олдин якунлашга қарор  қилган. Кема қирғоққа етишига 2 мил масофа қолганида бир ёнга қийшайиб, чўка бошлаган.