Аргентинанинг энг бадавлат фуқароси Карлос Булгерони 72 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, Булгерони июнда операциядан кейин шифохонага ётқазилган бўлган.

Булгерони укаси Алехандро билан Аргентинадаги энг йирик хусусий нефть компанияси Bridas’га эгалик қилган.

2016 йил Forbes рейтингида Карлос ва Алехандро Булгерони 4,8 млрд долларлик бойлик билан 324-ўринни эгаллашган.