Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан мамлакатнинг дипломатик миссияларига таъзияномалар келишда давом этмоқда.

Жумладан, Буюк Британия Форин-офиси раҳбари Борис Жонсон Ўзбекистон халқига таъзия изҳор қилди.

«Мамлакатга у мустақил бўлганидан буён раҳбарлик қилиб келган президент Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқига ҳамдардлигимни билдираман», — дейилади таъзияномада.

У Ўзбекистон халқига тинчлик ва хотиржамлик ҳамда яхши келажак тилаган.