Хитой аэропортида АҚШ президенти самолётига трап келтирилмади. Бу ҳақида Associated Press маълум қилди. 

Манбага кўра, Америка президентининг ташрифи бошиданоқ омадсиз келган. Обамага трап келтириш ёддан кўтарилгандан кейин фавқулодда ҳолатлар учун мўлжалланган эшикдан чиқишига тўғри келган. Буниси етмагандек, унинг пойига қизил поёндоз ҳам тўшалмаган. 

Аэропортда Обаманинг ёрдамчиси ва Хитой вакили ўртасида зиддият юзага келган - у Обама билан саёҳат қилаётган журналистлар содир бўлаётган воқеаларни ёритмаслигини талаб қилган. 

Шундан сўнг Оқ уй ходими АҚШ ўз етакчиси учун қоидаларни ўзи белгилаб беришини маълум қилган. 

"Бу бизнинг юртимиз! Бизнинг аэропортимиз!", - дея жавоб берди унга жавобан хитойлик амалдор. 

Бундан ташқари, Хитой вакили Обаманинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Сьюзан Райснинг йўлини тўсган.