Кемерево вилоятида (Россия) чиқинди ташувчи машинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи нафақахўр аёлни босиб кетди. Бу ҳақида Вести.Ru маълум қилди. 

4 сентябрь куни эрталаб Кругленькое қишлоғининг этагида мудҳиш фожиа рўй берди. Чиқинди ташувчи ЗИЛ машинаси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, йўл четида кетаётган 78 ёшли аёлни босиб кетди ва ағдарилиб кетди. Аёл ўша жойнинг ўзидаёқ ҳаётдан кўз юмган. 

Воқеа содир бўлган жойга етиб келган йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси ходимлари чиқинди машинасининг ичида ўлик ҳайдовчини топишган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи автомобилни бошқараётган пайтда жон берган.

ЙТҲ тафсилотлари ўрганилмоқда.