Куба республикаси давлат кенгаши Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан мамлакатда расман мотам эълон қилди. Бу ҳақда Cubadebate ҳукумат портали хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, 5 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 06:00дан соат 24:00гача мотам давом этади.

Шу куни мамлакатдаги барча давлат муассасалари ҳамда ҳарбий олийгоҳлар биноларида давлат байроқлари тушириб қўйилади.