29 август куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Германия федератив республикасига ишчи ташриф билан борди.

Унинг ГФР канцлери Ангела Меркель билан учрашуви вақтида президент соқчилари мезбонлар томонидан қўйилган сувни хавфсизлик нуқтаи-назаридан Туркманистондан олиб келинган сувга алмаштиришди. Бу ҳолат тасвирланган сурат ижтимоий тармоқларда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.