Мексиканинг шимоли-шарқидаги Нуэво-Ларедо шаҳрида ҳарбийлар 10 жиноятчини йўқ қилди, деб ёзмоқда Daily Mail нашри.

Жиноятчилар ҳарбий патрулга ҳужум қилган. Босқинчилардан 8 нафари отишма вақтида йўқ қилинган, 2 нафари воқеа жойидан яширинишга муваффақ бўлган. Бироқ кейинроқ ҳарбийлар уларни ҳам аниқлашган.

Отишма вақтида шунингдек воқеа жойидан автомобилда ўтиб кетаётган бир аёл ҳалок бўлган.

Полиция ходимлари босқинчилар шахсини аниқлаштирмоқда.