Россия президенти Владимир Путин турк раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашуви давомида делегация таркибида Туркия махсус кучлари раҳбарининг борлиги ҳақида ҳазиллашди. 

"Разведка хизмати раҳбари шу ерда бўлса, унда гаплашадиган гапимиз йўқ, у сизга ҳаммасини айтиб улгургандир", - деди Путин Эрдўған билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида. 

Давлат раҳбарлари шунингдек Россия ва Туркия ўртасида чартер рейсларини тиклашни муҳокама қилишди.