Россия иқтисодиёт тараққиёти вазирлиги раҳбари Алексей Улюкаевнинг сўзларига кўра, Путин ХХР раисига музқаймоқ совға қилган. Бу ҳақида РИА "Новости" маълум қилди.

"Айнан қандай музқаймоқ эканлигини билмайман, лекин ХХР раиси Си Цзиньпин жуда хурсанд бўлди. У музқаймоқни яхши кўради. Ҳар сафар Москвага келганида музқаймоқ харид қилишини, энди эса бепул қўлга киритганини айтди", - деди Улюкаев.

Бундан аввал Шарқ иқтисодий форумида (ШИФ) Узоқ Шарқ инвесторлари билан бўлиб ўтган учрашув давомида Путин Хитой фуқаролари Россиядан ўзларининг севимли музқаймоқларини олиб чиқа олмаётганликлари ҳақида маълумотга эга бўлган. Шундан сўнг у Си Цзиньпинга музқаймоқ совға қилишни ваъда берган.