Яқин ҳафталарда Туркия ва Европа Иттифоқи ўртасида виза режимини либераллаштириш ҳақида бир қарорга келиниши мумкин. Бу ҳақида Reuters агентлиги Германия канцлери Ангела Меркелнинг сўзларига асосланиб, маълум қилди. 

Еврокомиссиянинг сўнгги ҳисоботида визаларни бекор қилиш учун Туркия томонидан бажарилиши керак бўлган икки шарт қайд қилинган, уларни бажариш учун Анқарага кўпроқ вақт талаб қилинади, бундан ташқари яна беш шарт бўлиб, уларни яқин орада амалга ошириш лозим. Бу шартларнинг орасида - аксилтеррор қонунчиликни ўзгартириш. Турк ҳукумати айнан шу талабни бажариши қийин масала. 

Бундан аввал Европа комиссияси раиси Жан-Клод Юнкер Анқара барча зарур шартларни бажарса, шу жумладан аксилтеррор қонунчиликни ўзгартирсагина,  Евроиттифоқ 1 октябрдан Туркия фуқаролари учун визаларни бекор қилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган.