Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов 3 сентябрда Ўзбекистон президентининг дафн маросимида иштирок этди. У давлатимиз раҳбари ҳақида илиқ фикрлар билдириб, Туркманистоннинг кўчалари ва хиёбонларига Ислом Каримов номи берилишини маълум қилди.

"Ислом Каримов умрбод хотирамизда қолади... Бизнинг нафақат пойтахтдаги, балки бутун мамлакат бўйлаб майдонларимиз ва хиёбонларимизга унинг номи берилади", - деди Г.Бердимуҳаммедов Самарқанддаги дафн маросимида.

Шунингдек у Туркманистоннинг Ўзбекистон халқига ҳамдардлигини билдирди.