«Марсель» ярим ҳимоячиси Абу Диаби унга одамларнинг ўзи ҳақида «шишадан ясалган одам» дея айтишлари ёқмаслигини билдириб ўтди.

«Одамлар баъзан менинг шишадан ясалганим ҳақида гапиришади. Бу руҳан ёмон таъсир қилади. Улар билмайдиларки, мен ҳар куни тикланиш учун қанча меҳнат қилишимни. Мен нима қила оламан? Бу менинг ҳаётимнинг бир қисми экан.

Албатта, 2006 йилнинг майида Дэн Смит ишлатган фол кўп нарсани ўзгартириб юборди. Унгача мен деярли жароҳат олмас эдим. Ҳозир мен ундан ёзғирмоқчи эмасман. Барчаси ўтмишда қолди. Лекин бундай воқеа кейинроқ рўй бергани яхши эди. Жиддий жароҳат олмаганимда барчаси бошқача бўларди», – дейди футболчи.

Арсен Венгер 2006 йили «Осер»дан Абу Диабини олиб келганида унинг янги Патрик Виерага айланишини кутганди.

Лекин Диаби «Арсенал»да ўтказилган 9 мавсум давомида 42 марта жиддий жароҳат олди ва ўтган йилнинг ёзида жамоани тарк этди.

Манба: Tribuna.uz