Африка Миллатлар Кубоги-2017 турнирининг саралаш босқичи якунланди ва барча иштирокчилар номи маълум бўлди.

Турнирда Габон (мезбон сифатида), Жазоир, Буркина-Фасо, Гана, Гвинеи-Бисау, Конго ДР, Миср, Зимбабве, Камерун, Кот-д’Ивуар, Мали, Марокаш, Сенегал, Тунис, Того ва Уганда терма жамоалари иштирок этади.

Турнир 2017 йилнинг 21 январидан 12 февралигача бўлиб ўтади. 

Турнирнинг амалдаги ғолиби Кот-д’Ивуар терма жамоаси ҳисобланади.

Манба: Tribuna.uz