Австралия полицияси машинасининг рул чамбарагини ўзгартириб, шаҳар кўчаларида юрган ҳайдовчини ушлади, деб ёзмоқда «Газета Daily».

Австралиянинг Аделаида шаҳри полицияси 32 яшар ҳайдовчини, «Мазда» автомобилининг рулини товага ўзгартириб олгани учун қўлга олишга мажбур бўлган. 

Маҳаллий полиция хабарида айтилишича, уни мазкур қоидабузарлик учун бир неча маротаба жаримага тортишган. Бироқ, ҳайдовчи рул ўрнига идиш воситасида автомобилни бошқаришда давом этган. 

Бундан ташқари, маҳаллий қонунларга кўра, у бундан ҳам оғирроқ қонунбузарликни содир этган. Ҳайдовчи машинасини техник кўрикдан ўтказмаган ва уни суғурталамаган. 

Энди, австралиялик суд олдида жавоб бериши керак.