5 сентябрь куни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳри мактабларидан бирининг ҳовлисида 1959-йилда туғилган шаҳар фуқароси ўзига бензин сепиб, ёқиб юборган, деб хабар қилган Otyrar.kz. 

Ёнаётган аёлни қуршаб олган аланга мактаб ўқувчилари ва ходимлари ёрдамида ўчирилган. Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Шифокорлар унга «3 даражали куйиш» ташхисини қўйишган.

Асосий тахминларга кўра, аёл банкдан олган қарзини тўлай олмагани учун ўзини ёқиб юборишга уринган. Суриштирув ишлари олиб борилаяпти.