Хитойнинг China Railway корпорацияси жорий йил охиригача темир йўл қурилишига 345,4 млрд юань (51,71 млрд доллар) миқдорида сармоя киритади, деб хабар қилинмоқда корпорация ҳисоботида. 

"Йилнинг биринчи ярим йиллигида темир йўллар қурилишига 264,6 млрд юань (39,62 млрд доллар) сармоя киритилган эди. Белгиланган барча вазифалар бажарилди", - дейилади ҳисоботда. 

Хитой ҳукумати 13-беш йиллик дастури доирасида (2016-2020 йй.) темир йўл инфратузилмасини ривожлантиришга 3,8 трлн юань (577 млрд доллар) сармоя киритишни режалаштирган. 2020 йилга келиб, Хитой темир йўлларининг умумий узунлиги ҳозирги 120минг кмдан 150 минг километрга етади. 

ХХР темир йўллари тармоғи мамлакатнинг муҳим транспорт воситасидир. 2015 йилда Хитой поездлари 2,5 млрд йўловчини манзилига етказган. Бу йил аввалги кўрсаткичдан 10 фоизга кўп демакдир.