Германиянинг Daimler концерни 2018-2024 йилларда камида 6та тўлиқ электромоторда ҳаракатланадиган автомобилларни серияли тарзда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди, деб ёзмоқда Automobilwoche нашри.

Шу билан немис муҳандислари Tesla Motors компанияси ҳамда Audi компаниясининг экологик тоза машиналари билан рақобат қилиш ниятида. Automobilwoche суҳбатдошининг билдиришича, концерн электр кроссоверлар ва йўлтанламасларга эътибор қаратишни режалаштирган. Бироқ, «Даймлер» лойиҳалари орасида электр седанлар ва ихчам компакт-карларга ҳам ўрин ажратилган.

Аввалроқ, Daimler таркибига кирувчи Mercedes-Benz компанияси MEQ суббренди остида электрокарлар ишлаб чиқариши хабар қилинган эди. Шу мақсадда, EQA, EQB, EQS ва EQX каби савдо белгилари аллақачон рўйхатдан ўтказилган.

Ушбу савдо белгисининг илк прототипи шу йилги Париж автосалонида намойиш этилиши кутилмоқда.