G20 (катта йигирма) мамлакатлари савдони енгиллаштириш бўйича халқаро келишувни 2016 йил охиригача ратификация қилишга ваъда беришмоқда. Бу ҳақда, РИА Новости агентлиги G20 саммити якунларига бағишланган коммюникега асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

"Биз халқаро савдо жараёнларини соддалаштириш бўйича келишувни 2016 йил охиригача ратификация қилиш мақсадига содиқмиз ва Жаҳон савдо ташкилотининг бошқа аъзоларини ҳам шундай қилишга чақирамиз", — дейилади ҳужжат матнида.