G20 мамлакатлари терроризмни молиялаштираётган барча манбаларга қарши курашиб, уларнинг активларини музлатиб қўйишга қарор қилди, дейилади G20 саммити якунига бағишланган коммюникеда. 

"Биз, терроризмнинг ҳар қандай кўринишига қарши кураш борасида қатъиятимиз ва бирдамлигимизни тасдиқлаймиз", — дейилган ҳужжат матнида. 

"Биз террорчиларни молиялаш манбалари, механизмлари ва каналларига, хусусан ноқонуний солиққа тортиш, табиий захиралар контрабандаси, маданий ёдгорликлар ва одамларни ўғирлашга қарши ҳаракат қиламиз", —деб таъкидланади коммюникеда. 

Бундан ташқари, "йигирмалик" мамлакатлари терроризмга қарши курашда "ахборотларни самарали алмашиб, террорчилар маблағларини музлатади".