Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат арбоблари, ишбилармон ва академик доиралар вакилларидан таъзияномалар келмоқда. Мазкур таъзияномаларда ушбу қайғули дамларда Ўзбекистон раҳбарияти, халқи ва Ислом Каримовнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирилиб, сабр-тоқат тиланган, деб маълум қилади ЎзА.

Қуйидагилар ўз таъзияномаларини йўллаган: 

Европа Кенгаши Президенти – Дональд Туск 

Франция Республикаси Президенти – Франсуа Олланд 

Италия Республикаси Президенти – Сержо Маттарелла 

Куба Республикаси Давлат Кенгаши ва Вазирлар Кенгашининг Раиси – Рауль Кастро Рус 

Кувайт Давлати Амири – Шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 

Бангладеш Халқ Республикаси Президенти – Абдул Ҳамид 

Бангладеш Халқ Республикаси Бош вазири – Шайх Ҳасина Вазед 

Бруней Доруссалом Султони – Ҳожи Ҳассанал Болкияҳ 

Бруней Доруссалом Бош вазирининг офиси вазири ва иккинчи ташқи ишлар ва савдо вазири – Пехин Дато Лим Жок Сенг 

Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти – Чан Дай Куанг 

Исроил Давлати Президенти – Реувен Ривлин 

Қатар Давлати Бош вазири, ички ишлар вазири – Шайх Абдуллоҳ бин Носир бин Халифа Ол Соний 

Буюк Британия Парламенти аъзоси, ташқи ишлар вазири – Борис Жонсон 

Малайзия ташқи ишлар вазири ўринбосари – Дато Сри Риизал Мерикан бин Найна Мерикан 

Малайзия ишбилармонлар ва саноатчилар ассоциацияси президенти – Дато Муҳаммад Изат Амир 

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Бош котиби – Ийяд Амин Маданий 

“Газпром” компанияси бошқаруви раиси – Алексей Миллер 

Германия – Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши ижрочи директори, “Дойче Кабель АГ Тошкент” қўшма корхонаси инвестори – Фальк Порше 

Испания Конгресси депутати – Хосе Мария Чикийо Барбер 

Саудиялик ватандошлар. 

Таъзияномалар келиши давом этмоқда.