Жаҳон чемпионати 2018 сўнгги саралаш босқичи доирасида Эронга қарши баҳсдан сўнг, Қатар терма жамоаси жума куни Доҳа шаҳрига қайтиб келди ва 6 сентябрь куни Жассим Бин Ҳамад стадионида ўтказиладиган Ўзбекистонга қарши баҳсга тайёргарлик кўришни бошлади.

Ўзбекистон терма жамоаси билан баҳсдан сўнг, Қатар, Жанубий Корея, Сурия ва Хитойга қарши майдонга чиқади.

Қатар мураббийи, Ҳосе Каррено кечаги машғулотдан сўнг Қатар футбол ассоциацияси расмий сайтига интервью берди: Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар берди.

"Футболчиларга Эрондан қабул қилинган аламли мағлубиятни унутишларини ва Ўзбекистонга қарши баҳсда бор кучлари билан ўйнаш кераклигини уқтирдик. Таркиб билан боғлиқ ҳеч қандай муаммолар йўқ. Футболчиларнинг ҳеч бири жароҳатланмаган. Ҳар бир ўйинчидан Ўзбекистон билан бўладиган ўйинда фойдаланишимиз мумкин. Шу ўринда, мухлислардан бевосита стадиондан туриб ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашларини сўраган бўлардим. Чунки, мухлислар ўйинчиларимизнинг руҳиятини кўтаришдаги асосий омилдир”.

Эслатиб ўтамиз, Қатар терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 сўнгги саралаш босқичида Эронга қарши баҳсда ўйиннинг қўшиб берилган дақиқаларида Ризо Ғучанажжот ва Алиризо Жаҳонбаҳш томонидан урилган голлар эвазига Озодий стадионида мағлубиятга учраганди.

Манба: Tribuna.uz: