Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичи, иккинчи тур ўйинлари доирасидаги Қатар – Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоасининг мурожаатига кўра, Қатарга қарши ўйин Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси учун 1 дақиқалик сукут билан бошланади.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Қатарга қарши ўйинда қора рангдаги мотам боғичида майдонга тушадилар.

Манба: Tribuna.uz