“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси узоқ муддат давомида майдонга қайта олмаслиги мумкин. Футболчи клуб қароргоҳига келиб, тиббий кўрикдан ўтмоқда.

Месси ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Уругвай терма жамоасига қарши ўйинда у ягона гол муаллифи бўлди, бироқ жароҳатини янгилаб олган эди.

Marca хабарига кўра, шифокорларнинг тахмини ҳақиқат бўлиб чиқса, Месси жарроҳлик столига ётади ва бир неча ой давомида майдонга тушмаслиги мумкин.

Манба: Tribuna.uz