Россия президенти, айни вақтда  Хитойдаги "Катта йигирматалик" саммитида иштирок этаётган Владимир Путин 6 сентябрь куни Самарқандга келади. Бу ҳақда «Анҳор.uz» сайти ўз манбасига асосланиб хабар тарқатган.

«6 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин Хитойдан Москвага қайтишда Самарқандга кириб ўтади. Бундан мақсад — марҳум президент (Ислом Каримов — «Кун.uz») қабрини зиёрат қилиш ҳамда маҳаллий раҳбарлар билан учрашиш», — дейилган хабарда.

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2 сентябрь, жума куни вафот этди.

Дафн маросими 3 сентябрь куни, Ислом Каримовнинг ўз васиятига кўра, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди.

3—5 сентябрь кунлари Ўзбекистонда мотам кунлари деб эълон қилинган.