“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятини якунлашдан аввал Аргентинага қайтиб, “Ньюэллс Олд Бойз”да тўп суриш истаги борлигини маълум қилди. 

“Ньюэллс Олд Бойз”га қайтишни жуда истардим. Мен бу вариантни албатта кўриб чиқмоқчиман, чунки болалигимдан бери Аргентинада шу жамоада тўп суришни орзу қилиб келардим. 

Охирги пайтларда ҳаётимда жиддий ўзгаришлар бўлди, мен эса бошқа йўналиш бўйлаб кета бошладим. Лекин мен ҳеч нарсадан афсусланмайман”, - дейди Месси Goal.comга берган интервьюсида. 

Манба: Tribuna.uz