Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев қозоқ журналистлари билан бўлиб ўтган брифингда G20 саммитидаги гала-концертдан қанчалик завқ олганини яшириб ўтирмади. Бу ҳақида Казинформ хабар қилди.

"Қозоғистонликларга кўрсатинг. Кеча бизга намойиш қилинган концерт - бу жуда ажойиб, сўз билан ифодалаб бўлмайди! Сувдаги "Оққуш кўли": сувда оёқ яланг ҳаракатланиб, рақсга тушишди, фаввораларни қўлда яратишди. Ҳаммаси сувда сузиб кетмоқда: деворлар, оркестр, ижрочилар. Бу бир мўъжиза бўлди. Маълум бўлишича, концертнинг режиссёри 2008 йилда Пекиндаги Олимпия Ўйинларини очган инсон экан", - деди давлат раҳбари. 

Президентнинг сўзларига кўра, у хитойлик режиссёрни Қозоғистон Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган концертга тайёргарлик кўриш учун таклиф қилиш ҳақида ўйлаб қолганини айтди. 

"Биз қаерда уюштирамиз? Есилдами? Бизда сувда бўлмайди. Эҳтимол, қордадир? (кулади) Кўп нарсани кўриш мумкин, лекин хитойликлар буни қойиллатишди - мен бу ерга биринчи марта келишим эмас", - деди Назарбаев. 

Нурсултон Назарбаев 1 сентябрда ХХР раиси Си Цзиньпиннинг таклифи билан 4-5 сентябр кунлари G20 саммитида иштирок этиш учун Хитойнинг Ханчжоу шаҳрига ташриф буюрди. 

Биринчи сессияда Қозоғистон давлат раҳбари нутқ сўзлади ва глобал иқтисодий муаммолар ечимини топишда ўз фикрини билдирди.