АҚШ президенти Барак Обама Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган G20 саммити доирасида Франция президенти Франсуа Олланд ва ГФР канцлери Ангела Меркель билан учрашади, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Маълум қилинишича, сиёсатчилар Украина инқирозини муҳокама этишади. 

Аввалроқ, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков хабар қилганидек, Владимир Путин ва Барак Обама G20 саммити доирасида 5 сентябрь куни учрашади.