Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида вазир А.Аҳмедбаевнинг буйруғи эълон қилинди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сон «Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик жараёни оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 февралдаги 19-сон буйруғи (рўйхат рақами 2654, 2015 йил 9 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 6-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур буйруқ 2017 йил 1 январдан кучга киради.