Андижон вилояти, Олтинкўл тумани марказидаги Ўзбекистон республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш учун ташкил этилган майдондан уч кундирки гул кўтариб келаётган инсонлар сафи узилмайди.  

Бугун туман ҳокимлиги ташаббуси билан сўлим “Қумбозор” чойхонасида марҳумнинг хотирасига ўзбекона урф-одатларга биноан эҳсон оши тарқатилди.

Туманнинг барча ҳудудларидан келган нуроний оқсоқоллар, жамоатчилик вакиллари иштирокида ўзбек халқининг суюкли йўлбошчиси Ислом Каримовга эҳтиром билан Қуръон хатм қилиниб, у кишининг ҳаққига дуолар қилинди.