Россия президенти Владимир Путиннинг баёнот беришича, бугунги кунда мамлакатни бошқариш Иван Грозний, Николай II ёки Леонид Брежнев, Никита Хрущев ва ҳатто Иосиф Сталин давридагидан кўра мураккаброқ ва қийиндир, деб хабар қилмоқда Кремль сайти. 

Бу ҳақда у Bloomberg агентлигига берган интервьюсида сўз юритган.

«Мушкулроқ деб ўйлайман, чунки, биринчи галда ғарблик ҳамкорларимизнинг танқидларига қарамай, бизда ички демократия ривожланмоқда. Айтайлик, бўлажак сайловларда аввалги йиллардагига қараганда кўпроқ сиёсий партия иштирок этади. Бу эса, сайлов кампанияларининг бориши ва натижасига албатта таъсирини ўтказмай қолмайди», — деган Путин.