Россия президенти Владимир Путиннинг америкалик ҳамкасби Барак Обама билан учрашуви якунланди. Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида кечаётган G20 саммити доирасида ўтказилган икки томонлама учрашув 70 дақиқадан ортиқроқ давом этган.

Учрашув аввалида сиёсатчилар қўл сиқишиб кўришди. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ҳамда АҚШ Давлат департаменти Жон Керри ҳам учрашувда иштирок этишди.

Россия президенти матбуот хизмати бошлиғи Дмитрий Песков маълум қилдики, учрашув яхши руҳда ва истиқболли кечди.

"Учрашув режалаштирилганидан узоқроқ вақт давом этди. Улар озроқ чўзиб юборишди. Сурия ва Украина масаласи муҳокама этилди. Кейин икки раҳбар юзма-юз суҳбатлашишди", деган Песков.

"Ишлашда давом этамиз", — деган у учрашув якунларига кўра.

4 сентябрь куни Сергей Лавров ва Жон Керри Сурия муаммосини муҳокама этишган эди. Блумберг агентлиги хабарига кўра, томонлар келишувга эриша олмаган.