Сурия шимоли-ғарбидаги Тартус шаҳрига олиб борувчи трассада 2 марта портлаш содир этилди. Бу ҳақда РИА Новости нашри исёнчилар назорати остидаги ушбу шаҳардаги манбасига асосланган ҳолда хабар берган.

"Тартус йўлидаги Арзун кўприги остида 2та портлаш рўй бергани ҳақида маълумот келиб тушди", деган манба.

Бундан олдинроқ Ҳомс шаҳридаги Аз-Заҳро мавзесида амалга оширилган портлаш туфайли 2 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилинганди.