Исроил пойтахти Тель-Авив шаҳридаги кўп қаватли автомобиль тураргоҳларидан бирига қурилиш крани қулаши сабабли икки киши қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда Ynetnews.

Сўнгги маълумотларга кўра, 27 киши жабрланган. Хабарда айтилишича, бино тўрт қаватдан иборат бўлган. Шу билан бирга, 3 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. 

«Бинонинг устунларидаги оралиқлар вайрон бўлган. Шунга кўра, бинонинг қулаш эҳтимоли юқори», — деган полиция вакили. 

Аввалроқ, Исроилдаги кўп қаватли автотураргоҳда юз берган бахтсиз ҳодисада жабрланганлар сони 30 кишини ташкил этгани хабар қилинган эди.