Темза дарёсида минглаб одамлар кўз ўнгида 17-асрдаги Лондоннинг 120 метрлик улкан ёғоч нусхаси ёқиб юборилди, деб хабар бермоқда The Telegraph нашри.

Шу тариқа шаҳарнинг деярли бутун тарихий қисмини йўқ қилган Катта ёнғиннинг 350 йиллиги нишонланди.

Ўша замонлардаги Лондоннинг нусхаси сузувчи асосга ўрнатилди. Ушбу шоуни 6 кунлик London Burning (Лондон ёнмоқда) акциясини ўтказган Artichoke компанияси уюштирди.