Тува Республикасида яшовчи мактаб ўқувчиси отасининг автомобилини бошқараётиб, 9 ёшли болани босиб кетди. Бу ҳақида Республика ИИВ маълумотига асосланиб, РИА “Новости” хабар берди. 

Йўл-транспорт ҳодисаси якшанба куни кечқурун Барун-Хемчик ҳудудида содир бўлган.

“Барлик қишлоғида яшовчи 11 ёшли мактаб ўқувчиси Toyota Caldina автомашинасини бошқараётиб, уйи олдида айланма ҳаракатланган ва ўша ерда ўйнаб юрган 9 ёшли болани босиб кетган. Ҳозирги вақтда бола шифохонанинг жарроҳлик бўлимига ётқизилган”, - дейишди матбуот хизматида. 

Вояга етмаган қонунбузарнинг отасига нисбатан бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга транспорт воситасини топшириш ҳақидаги моддага биноан маъмурий протокол тузилган. Қизнинг онасига нисбатан ҳам тарбиявий мажбуриятларини бажармагани учун маъмурий чора кўрилган.